БИОГЕЛЬМИНТЛАР

БИОГЕЛЬМИНТЛАР (био… ва гельминтлар) — оралиқ хўжайин орқали ривожланадиган паразит чувалчанглар. Вояга етган даврида дефинитив (охирги) хўжайин (одам ва ҳайвонлар) да паразитлик қилади. Бу жиҳатдан улар оралиқ хўжайинсиз ривожланадиган геогельминтлардан фарқ қилади. Mac, қорамол тасмасимон чувалчанги одам ичагида, унинг личинкалари — финналари (пуфакчалари) эса мол гўшти (мускуллари)да ривожланади. Одам финнали гўштни яхши пиширмай еганда паразитни юқтиради. Турли сўрғичлилар, тасмасимон чувалчанглар, тиканбошлилар, айрим тўгарак чувалчанглар Б. ҳисобланади.