БИГИЗТУМШУҚ

БИГИЗТУМШУҚ (Troglodytes troglodytes) — бигизтумшуқдар оиласига мансуб қуш. Энг кичик қушлардан бири, танасининг уз. 9—11 см, қанотлари ёйилганда 15 — 16 см, оғирлиги 9 — 11 г. Пати қўнғир жигарранг тусда. Думи калта, тумшуғи ингичка, узун ва тўғри, оёклари нисбатан узун ва бақувват. Калта думи юқорига тик кўтарилиб туради. Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудларида уя қуради, учиб ўтиш даврида пасттекисликларда ҳам учрайди.