БИБИ БУВАЙДА МАҚБАРАСИ

БИБИ БУВАЙДА МАҚБАРАСИ — Фарғона вилояти Бувайда туманидаги меъморий ёдгорлик (15—16-а. лар). Зиёратхона ва икки гўрхонадан иборат, тўғри бурчак тархли (18×8,5 м). Дин арбоби, афсонавий саркарда Шоҳ Жалил онаси (Биби Ҳувайдо) ва хотинига атаб қурдирган деб тахмин қилинади. Пештоқининг икки ёнига гулдасталар ишланган. Зиёратхона ва гўрхона томлари гумбазли. Шарқ томондан зиератхонага тақаб Биби Бувайданинг набираси қабри устига кичик хона қурилган. Мақбара безаксиз, ичкариси ганч билан сувалган. Эшиги ўйма ҳандасий нақшли. Бино қурилишида пишик ғишт (25x25x5 смли) ишлатилган.