БИАТЛОН

БИАТЛОН (би… ва юн. athlon— мусобақа) —қишки спорт тури, чанғида югуриш ва маълум марраларга келиб милтикдан отиш, яъни икки марта (чанғи пойгаси ва отишда) мусобакалашиш. Биатлон 17-а. 70-й. ларида Норвегияда пайдо бўдди. 1718 й. ШвецияНорвегия урушида жанг майдонида тўлиқ қуролланган Биатлон чилар бўлган. Ҳалигача Норвегиянинг Лиллехамер ш. гербида ўқчичанғичининг тасвири бор. Б. кўп вақтгача «ҳарбийлар спорти» ҳисоблаб келинган. 1948 й. да Халкаро замонавий бешкураш ва Биатлон уюшмаси (UIPMB) тузилди, унга 70 дан ортиқ мамлакат аъзо (1991). 1958 й. дан жаҳон чемпионлиги учун мусобақалар ўтказилади, 1960 й. дан қишки олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1984 й. дан (Франция) аёллар ўртасида жаҳон чемпионати утказилади.