БЕЗАШ САНЪАТИ

БЕЗАШ САНЪАТИ — безак санъати соҳаси. Кўча, майдон, корхоналар ҳудудини, жамоат бинолари, паркларни байрамларда ёки бирор муносабат билан вақтинча, маълум муддатга мўлжаллаб безатиш, намойишларга, сайилларга, турли халқ тантаналарига бадиий руҳ бериш; шунингдек экспозиция, витрина, стенд ва ш. к. ни безатиш. Безаш санъати еда меъморлик, тасвирий санъат, театр санъати, фотография, ёруғлик техникаси воситаларидан фойдаланиб, санъатлар уйғунлигининг энг оммавий намуналари яратилади. Маҳобатли санъатда безак мустаҳкам хом ашёлар (тош, металл, керамика, темир-бетон)дан доимий қилиб ишланса, Безаш санъати еда вақтинчалик, лекин эстетик таъсир кўрсатадиган даражада имкон борича жозибали, бе-жирим қилиб тайёрланади. Безаш санъати еда хар бир асар, ҳар бир кўриниш ўзига хос так-рорланмас бўлиши керак.

Европа мамлакатларида, Шарқнинг айрим мамлакатлари (айниқса, Хитой, Япония)да Безаш санъати санъат соҳаси сифатида халқ сайиллари, диний маросимлар, турли тантаналар ва намойишлар тарихи билан боғлиқ равишда шаклланди, ри-вож топди. Европада Уйғониш да вридан безатувчиларнинг роли ортди (Леонардо да Винчи, П. Рубенс каби атоқли рассомлар Безаш санъати сохасида хам самарали ижод кдлганлар). Россияда Пётр I давридан сарой тантаналарига махсус безатувчи рассомлар жалб қилинди. Француз инқилоби ва Париж коммунаси тантаналарида Безаш санъати сиёсий ташвиқот воситасига айланди. 20-а. да Безаш санъати еда техниканинг роли ортди, айниқса, электротехникадан кенг фойдалаииладиган бўлинди, музей ва кўргазма экс-позицияларида безаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қилинди. Безаш санъати сдан кўпроқ тижорат мақ-садларида фойдаланилади, у тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва демократия учун кураш воситаси сифатида хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда Безаш санъати қадимдан мавжуд. Тарихий манбалар, қўлёзма китоблардаги маълумотларга кўра, катта саройлар деворлари маҳобатли расмлар билан безатилган бўлиб, бу расмлар ҳам безак, ҳам таргибот вазифасини бажарган. Ўрта асрларда ҳам Ўзбекистон ҳудудида Безаш санъати юксак тараққий этган. Самарқанд, Бухоро, Хива ва б. меъморлик ёд-горликларида шу санъат руҳи сақпанган. Ўзбекистон Безаш санъати усталари миллий анъаналарни ривожлантириб, замонавий безаш услубларидан самарали фойдаланмоқда (мас, Ўзбекистон Мустақиллиги куни, Наврўз байрами ва б.).

Неъмат Абдуллаев.