БЕТАЗАРРАЛАР

БЕТАЗАРРАЛАР (зарралар) — бета емирилишда радиоактив ядролардан ажралиб чикадиган элементар зарралар — электронлар ва позитронлар. Бетазарралар оқими бетанурлар дейилади. Бетазарраларни ўрганиш нейтрино ва элементар зарралар орасидаги кучеиз ўзаро таъсирларнинг очилишига сабаб бўлди. Бетазарралардан нур билан даволашда фойдаланилади.