БЕРТОЛЛЕ

БЕРТОЛЛЕ (Berthollet) Клод Луи (1748.9.12, Таллуар, Савойя1822.6.11, Париж) — француз кимёгари, Париж ФА аъзоси (1780), кимёвий мувозанат қақидаги таъли. мотга асос солган олимлардан бири. Аммиак (1785), цианид кислота (1786), водород сульфид (1788) таркибини аниқлагаи. Газламаларни хлор б-н оқартиришни тавсия этган ва унинг номи билан юритиладиган бертолле тузи — калий хлорат (КС1О3) олиш усулини кашф қилган, узлуксизлик принципини кимёга татбиқ этган. Бертолле француз буржуа революцияси вақтида ўқдори (порох), лўлат ва б. маҳсулотлар и. ч. ни йўлга қўйишда иштирок этган.