БЕРНСТАЙН

БЕРНСТАЙН Леонард (1918.25.8, Лоренс, Массачусетс штати — 1990.14.10, НьюЙорк) АКШ композитори, пианиночиси, дирижёр, мусиқа тарғиботчиси. 1943 й. дан бошлаб НьюЙоркдаги симфоник оркестрларни бошқариб, Америка, Европа ва Осиё мамлакатларида гастролларда бўлган. 1954 й. дан телеэкран орқали доимий суҳбатлар уюштириб, жаҳон мусиқаси дурдоналарини изчил тарғиб қилиб келган. Композитор сифатида Бернстайн деярли барча жанрларда ижод қилган. Бернстайннинг машҳур мьюзикллари орасида «Вестсайд ҳодисаси» (1957) кўп мамлакатларда саҳналаштирилган, унинг асосида фильм яратилган.