БЕРИЛЛИЙ ҚОТИШМАЛАРИ — бериллийнмш турли металлар билан ҳосил қилган қотишмалари. Одатда, Бериллий қотишмалари таркибида бошқа металлар кўпроқ бўлади, лекин бериллий (Be) уларда баъзи муҳим хоссалар пайдо қилади. Mac, миснинг 2—2,5% Be билан ҳосил қилган қотишмалари (бериллий бронзалари) энг кўп тарқалган. Улар жуда мустаҳкам ва қайишқоқ бўлади; Алюминий нинг Be б-н ҳосил қилган қотишмалари рентген нурларини яхши ўтказади.
Магний қотишмаларига озгина Be қўшилса, уларнинг коррозияга чидамлилиги сезиларли даражада ортади. Баъзипўлат вачўянларга Be қўшилгаьша улар анча пишиклашади. Бериллий қотишмалари металлургияда, муҳим пружиналар, электр контактлари, соат механизмлари, компас дсталлари, юқори тра ва босимда ишлайдиган шестерня, втулка ва подшипниклар тайерлашда кенг қўлланилади.