БЕРДЯНСК

БЕРДЯНСК (193958 й. ларда Осипенко) — Украинанинг Запорожье вилоятидаги шаҳар (1835 й. дан). Азов денгизи бўйидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 135 минг киши (1999). «Азовкабель», «Южгидромаш», «Азовсельмаш» з-длари бор. Шиша тола, нефть мойлари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, педагогика инти, машинасозлик, токчилик ва виночилик техникумлари, тиббиёт билим юрти, бадиий ва ўлкашунослик музейлари мавжуд. Ёзи қуруқ, иссиқ (июлнинг ўртача т-раси 24°), қиши илиқ (янв. нинг ўртача т-раси — 4°), йилига 380 мм ёғин тушади. Шаҳардан 5 км нарида денгиз бўйида балчиқ билан даволаш ва иклимий курорт жойлашган. Катталар ва болалар санаторийси, дам олиш уйлари ишлаб турибди. Бердянскга 1827 й. да асос солинган.