БЕРДИ БАХШИ (Бердиёр Пиримқул ўғли) (?—?)—ўзбек халқдостончиси. 19-а. нинг 2-ярми ва 20-а. нинг 30-й. ларида Тошкент вилояти Пискент тумани Эвалак қишлоғида яшаб ўтган. Ундан биргина «Алпомиш» достони 1926 й. да ёзиб олинган (Ўзбекистон ФА Адабиёт ин-тида сақланади). Бу достон мазмуни ва сюжети йўналиши жиҳатидан бошқа вариантларга ўхшасада, бадиий шакли жиҳатидан ишқийромантик достонларга яқин туради. Достончи услубида чиройли тасвирлар ва лиризмга, халқ қўшиклари ва ўланлари шеърий безакларига, самимий юмор ва комизмга ўта мойиллик сезилиб туради. Бу ҳол ўтмишда Оҳангарон ва Пискент атрофларида ўзига хос достончилик мактаби бўлганлигини тасдиклайди.
Ад.: Алпомиш [Сўз боши ва изоҳлар б-н нашрга тайёрловчи Т. Мирзаев], Т., 1969.