БЕНЗИДИН

БЕНЗИДИН — (4,4-диаминодифенил), органик бирикма, ароматик диамин. Мол. м. 184,23. Рангсиз ялтироқ кристаллар. Ҳавода ва ёруғлик таъсирида қораяди. Суюқланиш т-раси 128°, қайнаш т-раси 401,7°. Сувда 0,4% (12°да), эфирда 2,2% (15°да), этанолда 1,0% (80°да) эрийди. Карбон ва минерал кислоталар билан туз ҳосил қилади. Бензидинни биринчи марта Н. Н. Зимин гидразобензолни анорганик кислоталар б-н қиздириб олган (1845). Саноатда нитробензолни ишқорий муҳитда pyx билан гидразобензолгача қайтариб, уни минерал кислоталар таъсирида изомерлаш йўли б-н олинади. Бензидин азобўёқлар саноатида хом ашё сифатида, аналитик кимёда хром, мис, олтин, қўрғошин, симоб ва ш. к. ни аниқлашда ишлатилади. Канцероген хусусияти бор.