БЭНЬСИ

БЭНЬСИ, Бэньсиху — Хитойнинг шим. шарқидаги шаҳар. Тайцзихэ дарёси водийсида, Ляонин провинциясида. Бэньсидан Шэньян — Аньдун т. й. ўтган. Аҳолиси 751 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Тошкўмир, гилли сланец ва темир рудасига бой кончилик р-нининг маркази. Бэньси мамлакат қора металлургия ва темир рудаси, металлсозлик саноатининг муҳим марказларидан. Темир рудаси, чўян, сифатли пўлат, цемент ва кокс, ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарилади. Йирик ТЭЦ ва кончилик ин-ти бор.