БЕНЕВЕНИ

БЕНЕВЕНИ Флорио (?—?) подшо Россияси пойтахти Санкт-Петербургдаги «Элчилик маҳкамасида шарқни ўрганувчи экспедиция» котиби. Пётр I Б. ни Бухорога элчи сифатида юборган (1718) ва ўз имзоси билан махсус йўриқнома тузиб бсрган. Бу йўриқнома 7 бўлимдан иборат бўлган. Унга кўра, Беневени Бухоро хонлигининг чегарасини, атрофидаги давлатларни ва улар билан бўлган муносабатларини, ер ости бойликларини, Амударёда олтин борйўклигини, ҳарбий жиҳатдан қанчалик қудратга эга эканлигини билиб келиши керак бўлган. Беневени Кавказ ва Эрон орқали Бухорога (1721), кейин Хивагаҳам ўтган. Б. Россияга Пётр I вафотидан кейин қайтган (1725). Беневени саёҳат қилган давлатлари ҳақида географик, этнографик ва тарихий маълумотлар тўплаган. Б. Пётр I га юборган хабар ва хотира дафтарларида Бухоро ва Хивада бўлган сиёсий воқеаларни таърифлаб берган. Беневенининг бу маълумотлари шу даврдаги хонликлар тарихини ўрганиш учун ҳамда келажакда Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг Россия томонидан истило этилишида муҳим маиба ҳисобланган.