БЕЛЯНКИН Дмитрий Степанович [1876.11. (23) 8, Вологда губернией — 1953.20.6. Москва) — петрограф, техник петрографияиинг асосчиси, акад. (1943). Петроград политехника иити проф. (1920 й. дан). 1930 й. дан Петрография инти, сўнгра Геология фанлари интида ишлаган. 1949 й. дан ФАнинг Геол.
география фанлари бўлимининг акад. котиби. Асосий ишлари петрографиянинг умумий, назарий ва техник масалаларига, шунингдек минералогияга бағишланган. Жинс ҳосил қилувчи ва ноёб минералларни, шунингдек т«ехник тошлар» (оловбардош, керамика буюмлари, қайроқтошлар, ойнашиша ва б.)ни ўрганди. Белянкин номига белянкинит минерали қўйилган.