БЕЛУГАЛАР

БЕЛУГАЛАР (Huso) — осётрсимонлар оиласига мансуб балиқдар уруғи. Яримой шаклидаги кенг оғзи, пастки лаблари ўртасидан кесик борлиги ва жабраларининг тузилиши билан бошқа баликлардан фарққилади. 2 тури: белуга (Huso huso) ва калуга (Huso dauricus) бор. Белуга Каспий, Қора, Азов ва Адриатика денгизларида ва уларга қуйиладиган дарёларда яшайди. Танасининг уз. 4 — 5 м, оғирлиги 1,5 т гача келади. Белугалар баликлар б-н, ёш балиқчалар эса сув тубидаги майда умуртқасизлар билан озикланади. Белугалар ўткинчи балиқлардан. Бир неча йилда бир марта май—июнь ойларида тез оқар дарёларнинг тошлоқ жойларига келиб 200 000 дан 1 млн. гача тухум қўяди. Эркаклари 12 — 14 ёшда, урғочилари 16—18 сшда вояга етади. 100 йилдан ортиқроқ яшайди. Белугалар осётрсимонлар, хусусан стерляд б-н, шунингдек севрюга ва тикондум баликлар билан гибрид ҳосил қилади. Белугаларнинг стерляд билан гибриди бестерни сунъий чатиштириш орқали етиштирилган. Бестер кўпайтириш мақсадида реслубликамизнинг ҳовуз балиқчилик хўжалигига келтирилган. Қимматбаҳо гўшти ва икраси учун овланади.