БЕЛТОВ БАЛАНДЛИГИ

БЕЛТОВ БАЛАНДЛИГИ — Орол денгизининг жан., Кизилқумнинг шим. ғарбий қисмидаги қир. Энг баланд жойи 142 м, уз. ғарбдан шарққа тахм. 60 км, эни 12 км. Майд. қарийб 720 км2. Б. б. нинг жан. ва ғарбий ён багирлари тик. чинксимон, қолган ён багирлари атрофдаги текисликларга астасекин туташиб кетади. Юзаси ясен, асосан, шим. ва шарқ томом пасайиб боради. Дўнглик, кўзанакли қум шакллари билан банд. Эол қум шакллари, асосан, шим. ва шим. шарқий қисмларида учрайди, қолган жойларда туб жинслар юзаси юпқа дслювиал ва пролювиал шағал ва қум қатламлари билан қопланган. Ўша жойларда йирик ва чуқур (20 — 30 м), тик ён бағирли, туби тақирлар билан банд эрозиондефляция ботиклари мавжуд.

Белтов баландлиги нииг жан. ва ғарбий ён бағирлари чуқ. 5 — 10 м ли қуруқ сойлар билан ўйиб юборилган. Белтов баландлигининг ғарбий ён бағрида (Қоратерен кўли соҳили) қуйи ва урта олигоцен кесимининг қалинлиги 20 — 25 м ли яшил ранг гилдан иборат кисми куриниб қолган. Белтов баландлигининг катта кисмини юқори плиоценнинг мергелли гил ва қумтош жинсли Қушхонатов свитаси ташкил қилади. Свитанинг усти ювилган сариққўнғир рангли қум билан қолланган (Денгизкўл свитаси). Қиши совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси — 7,6°; ёзи иссиқ, июлнинг ўртача т-раси 26°. Йилига ўртача 90 мм ёғин тушади. Доимий оқар сувлар деярли йўқ.

Белтов баландлигида бўзқўнғир, чўл қумли ва тақир тупроклар кенг тарқалган. Текисроқ юзаларда шувоқбоялич гуруҳи, айрим жойларда шувоқбиюрғун билан бирга қумли тупроқларда оқсаксовул, черкез, илоқ, жузғун ўсади. Шим. ён бағирларда соф қумда ўсувчи ўсимлик кўпроқ.