БЕЛЬФОР

БЕЛЬФОР — Франция шарқидаги шаҳар. Бельфор департаментинипг маъмурий маркази. Вогеза ва Юра тоглари оралиғидаги йўлак («Бургундия дарвозаси») да жойлашган. Аҳолиси 50 минг кишидан зиёд. Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Б. ўтган асрларда мустаҳкам ҳарбий қалъа булган.