БЕДАПОЯ

БЕДАПОЯ — беда билан банд бўлган дала. Суғориладиган деҳқончиликдаги алмаш-лаб экиш схемасига кўра, Бедапояда беда 3 йил, личан учун 5 йил ўстирилади. Беда дуккакли экин бўлганидан, илдизидаги туганак бактерияҒtap туфайли тупроқдаги азот миқдорини шу муддат ичида анча оширади. Натижада Бедапояни бузиб эқилган экин ҳосили мўл бўлади. Б. Ўзбекистоннинг шим. вилоятларида окт., жанубий вилоятларида нояб. ойида ҳайдалади. Бедапоя ҳайдаш олдидан махсус лушчильник ёки ағдаргичи олиб қўйилган плуг билан 6—8 см чуқурликда юм-шатилади. Бунда беда илдизи бўғзидаги куртаклари қурийди, келаси йили Бедапояга эқилган экинларни ўт (беда) босиши камаяди (яна қ. Беда).