БЕДА ОДИМЧИСИ

БЕДА ОДИМЧИСИ (Eudolia arenacearia Hd.) — капалаклар туркумининг одимловчилар оиласига мансуб ҳашарот. Ка-палаги сарғиш, қанотларини ёйганда 25 мм келади. Кечаси учади. Тухумини беда баргига қўяди. Тухумидан бир ҳафтада личинка чиқади. Қурти яшил, ингичка бўлиб, 3 жуфт чин ва 2 жуфт сохта оёқлари бор. Эгилиб, сўнгра тўғриланиб, одимлаб юради. Тинч турганда оёқларига таянади. Ранги яшиллигидан ўсимлик орасида кўзга чалинмайди. Қурти беда барги, гули ва ғунчаси билан озиқланади, кейин тупроққа тушиб, ғумбакка айланади ва шу ерда қишлайди. Тухумига қарши трихограмма, қуртига қарши бракон яйдоқчиларидан фойдаланиб биологик кураш олиб борилади.