БАЗУМИ ТИЗМАСИ

БАЗУМИ ТИЗМАСИ — Кичик Кавказдаги тоғ тизмаси. Арманистон Республикасининг шим. қисмида. Уз. 70 км. Энг баланд жойи 3016 м. Асосан гранитлардан тузилган. Ён бағирлари дашт, бутазор ва ўрмондан иборат. Баланд қисмларида субальп ва альп ўтлоқдари бор.