БАЗУДИН

БАЗУДИН, диазинон — ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган кимёвий модда; инсектицид. Ўсимликларга ўсиш даврида пуркаш учун 60% ли эмульсияланувчи концентрат, уруғликни экишдан олдин упалаш учун 40% ли ҳўлланадиган кукун, 30% ли кукун, экиш пайтида солинадиган 5% ва 10% ли донадор препарат ҳолида ишлаб чиқарилади. Буғдой, қанд лавлаги, беда, маккажўхори, сабзавот экинлари ва б. нинг сўрувчи ва кемирувчи зараркунандалари (тўпламлар, шира, ўргимчаккана ва б.)га қарши қўлланилади. Таъсири 45 кундан ортиқ сақданади.