БАЗОФИЛИЯ

БАЗОФИЛИЯ (базис ва юн. phileo-муҳаббат, севиш) — 1) ҳужайра структурасининг ишқорий бўеқлар (мас, гематоксилин, азур, сафранин ва б.) б-н бўялиш хоссаси. Базофилия одатда ҳужайра цитоплазмасидаги компонентлар, асосан рибонуклеин кислота (РНК) нинг кислоталик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, кам дифференциалланган, тез ўсаётган ва зўр бериб оқсил синтез қилаётган ҳужайраларга (айниқса ўсма ҳужайраларига) хосдир; 2) периферик қонда базофиллар сонининг кўпайиб кетиши шаклидаги лейкоцитоз.