БАЗМ

БАЗМ — тўй муносабати билан катта уй ёки кенг ҳовли саҳнида ўтказиладиган томоша, катта меҳмондорчилик, зиёфат, кеча. Базмлар одатда созандахонанда, ноғорачи, сурнайчикарнайчилар, раққос ва раққосалар, аскиябозлар иштирокида ўтказилади. Базм жуда қадим замонлардан расм бўлган. Базм мазмуни, иштирокчилари ва Базм даги чолғу асбобларига қараб бир қанча турларга бўлинади. Ноғора, доира, ўйинчилар иштирокида ўтказиладиган тўй Базми «Ноғора Базм» дейилади. Келиннинг дугоналари, тенгқурлари йиғини «Қизлар Базм и» (баъзи жойларда «Қизлар мажлиси») дейилади. Ўзбек ва тожикларда Базмнинг махсус таклифсиз, ҳамма қатнашадиган тури «Доира хабар қиладиган Базм» ҳам бор (одамлар доира овозини эшитиб, ўзлари келаверадилар). Иштирокчилари кўп, зиёфати тўкин «Б. и Жамшид» (шоҳ Жамшиднинг дабдабали Б. ларига нисбатан), яқин кишилар ўртасида ёки куй ва ашула ишқибозлари учун мусиқачилар уюштирадиган Б. «Базм хосаги» дейилади. Ўтмишда хон ва амирлар саройида ўтказиладиган Б. лар санъат асарларини халқ орасида кенг ёйишга хизмат қилган.