БАЗИС

БАЗИС (юн. basis — асос) — 1) асос, негиз, таянч, пойдевор. 2) Геодезияда — ер юзининг маълум жойида жуда аниқ ўлчаб олинадиган асосий чизиқ. Б. узунлиги ленталар ёки махсус (радиотўлқинлар ва ёруғлик нури воситасида ўлчовчи) асбоблар б-н аниқланади. Триангуляциял учбурчакнинг асосий томони узунлигини топиш учун ишлатилади.