БАЗИС НАРХ

БАЗИС НАРХ — 1) режали иқтисодиётда доимий деб қабул қилинган ва халқ хўжалиги кўрсаткичлари (мас, миллий даромад ҳажми, саноат, қ. х. ялпи маҳсулоти ва б.) даги ўзгаришларни, индексларни ҳисоблашда асос қилиб олинган нарх. Турли йилларда нархлар ўзгариб тургани учун мазкур кўрсаткичлар динамикасини нархларга қараб ҳисоблаб бўлмаган, шу сабабли ҳисобкитоб ҳамда режалаштириш ишларида Базис нарх қўлланилган; 2) сифат кўрсаткичлари аниқ бўлган товарнинг контракт ёки прейскурант нархи. Ҳақиқий нархларга нисбатан ўрта мезон вазифасини бажаради. Сифати белгиланган (базис) кўрсаткичларда фарқ қиладиган товарлар етказиб берилганда нарх даражаси товар сифати Базис нархга устамалар ёки ташламалар ёрдамида белгиланади.