БАЗИПЕТАЛ РИВОЖЛАНИШ

БАЗИПЕТАЛ РИВОЖЛАНИШ (юн. basis — асос, туб, таг ва лот. peto — ин-тиламан) — ўсимликлар ён шохлари ёки органлари қисмларининг учидан тубига қараб ривожланиши, бундай ривожланиш натижасида ўсимликларнинг ёш қисмлари тубига яқинроқ жойлашади. Мас, гулли ўсимликлар баргининг тўқималари базипетал тарзда ривожланиб дифференциалланади.