БАЗИЛИКА

БАЗИЛИКА (юн. basilike — шоҳона бино) — тарҳ (план)да чўзиқ тўғри тўртбурчак шаклидаги катта маҳобатли бино. Ички қисми қатор устунлар билан узунасига кетган бир неча (асосан 3 ёки

5) қисм (неф)ларга бўлинган. Ўртадаги қисм Базиликанинг асосий хонаси ҳисобланганлиги туфайли ёнидагилардан баландроқ ва кенгроқ бўлган, тепасидан дарчалари орқали ичкари ёритилган. Қад. Римдаги Базилика лардан суд ва савдо идораси сифатида фойдаланилган, кейинчалик дастлабки христиан ибодатхоналарининг асосий тури бўлган.