БАЙЗО

БАЙЗО (араб. — оқ рангли, ялтироқ) — қад. пўлатнинг бир тури. Сифат жиҳатдан исфаҳон пўлатидан (қ. Булат) сўнг 2-ўринда туради. Байзо олиш учун тенг миқдордаги темир ва оддий пўлат ўтда қиздирилиб, сандонга иккиси устмауст қўйилади, болға ва босқон билан уриб ёйилади. Совигач, яна қиздирилиб, буклаб, уриш давом эттирилади. Бу жараён темирнинг тахм. ўндан бир қисми пўлат жисмига сингунга қадар давом эттирилади. Шунда у ялтираб, «хол» ташлаб туради. Байзодан пичоқ, қилич, ханжар тиғлари ясалган.