БАЙТУЛМОЛ

БАЙТУЛМОЛ (араб. — молмулк уйи) — ислом мамлакатларида давлатга қарашли ва давлат тасарруфига ўтказилган мол-мулклар сақланадиган ҳамда улар юзасидан давлат ҳисобкитоб ишлари амалга ошириладиган махсус бино. Б. ни дастлаб халифа Умар ибн алХат-тоб (ра) таъсис қилган (7-а.). Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, хумс каби солиқлардан тўпланган.