БАЙТ

БАЙТ (араб. — уй) — икки мисра шеър. 1) Шарқ халқлари шеърияти ғазал, қасида, маснавий ва б. жанрлари Байтдан тузилади. Таржиъбанд ва таркиббандларда бандларни бир-бирига боғловчи Б. восита Байт дейилади. Мас, Навоийнинг «Ғаройиб уссиғар» девонида «Кетур соқий, ул майки, субғи аласт, Анинг нашъасидин кўнгул эрди маст» деб бошланган таржиъбанди (10 банд, 200 мисра)нинг ҳар бири «Харобот аро кирдим ошифта ҳол, Май истарга илгимда синсин сафол» Б. и билан тугалланган. Бадиий ижодда бир Байт ли мустақил шеърлар ҳам бор; 2) безак ва нақш мужассамотларидан бири. Безак санъати, хусусан амалий санъат (мискарлик, кулоллик, рихтагарлик ва б.)да кенг қўлланилади. Рўзғор буюмлари (коса, чойнак, пиёла, лаган, офтоба ва ҳ. к.) ва меъморий обидалар безакларига ўтмишда кўпинча шеърий мисралардан ҳуснихат (куфий, сулс, насх, настаълиқ, райҳоний) билан Байт битилган. Байт буюмга ўзига хос нафосат, бадиийлик бахш этади.