БАЙТ ул-ҲИКМАТ

«БАЙТ ул-ҲИКМАТ» (ёки «Хизонат ул-ҳикмат») — олимларни бирлаштирган илмий муассаса. Халифа Ҳорун ар-Рашид (766 — 809) Бағдодда ташкил этган. Ўзбекча асарларда «Билим уйи» ёки «Донишмандлар уйи» деб юритилади. Муҳаммад Хоразмий халифа Маъмун даври (813 — 833)да «Билим уйи»даги жуда бой кутубхонага бошчилик қилган. Кутубхонада ҳинд, юнон, сурёний (сурия), араб, форс тилларида 400 000 жида қўлёзма китоб сақланган. Хоразмий ўша китоблардан фойдаланиб, ҳинд усулида илми ҳайъат (астрономия)га оид «Зижи Хоразмий» асарини ёзган. Ҳинд рақамлари асосида ҳоз. араб рақамларини соддалаштирган, кенгайтирган ва биринчи марта араб тилини баён этиб, унинг кенг тарқалишига ҳисса қўшган.

Таржима ишларида турли мамлакатлардан келган олим ва таржимонлар, жумладан Туркистон олимларидан Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Аббос ибн Сайд Жавҳарий ва Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазийлар қатнашган. Бу ерда олимлар чет тилдаги мураккаб тушунчаларни беришга қодир араб атамашунослигини яратишга ва уни бойитишга катта ҳисса қўшдилар.