БАЙРОҚ

БАЙРОҚ — 1) таёқ, сим ва б. га маҳкамланган муайян ранг ва ўлчамдаги мато. Ўрта асрларда туркий халқлар орасида у туға деб аталган (қ. Ҳарбий байроқ). Ўрта асрларда Ғарбий Европа шаҳарларида табақа, уюшма ва корхона ўз Байроқ ига эга бўлган; 2) давлатнинг расмий рамзи (қ. Давлат байроғи).