БАЙРАМАЛИ

БАЙРАМАЛИ — Туркманистоннинг Мари вилоятидаги шаҳар (1931 й. дан). Т. й. станцияси. Аҳолиси 46 минг киши (1999). Пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Буйрак касалликлари учун иқлимий курорт. Ёзи иссиқ, қуруқ, ўртача т-раси 30° дан юқори, бир йил ичида қуёшли кунлар кўп (қарийб 290 кун). Қиши юмшоқ. Ўртача йиллик намлик 50% (ёзда 25%). Йилига 130 мм ёғин тушади. Байрамали яқинида қад. Марв харобалари сақланган. Байрамалидан 28 км шим. да Худойназар авлиёнинг пахсадан ишланган мақбараси (12-а. боши) бор. Байрамали яқинидан табиий газ чиқарилади.