БАЁТ

БАЁТ, баётлар — қад. ўғуз қабилаларидан бири. Туркман тили лаҳжасида сўзлашган. 9 — 10-а. ларда қай қабиласи билан бирга Дашти Қипчокда йирик ўғуз қабилалари иттифоқига бош бўлган. 16-а. бошида шим. туркман қабилалари тазйиқи остида Баётнинг катта гуруҳи Шарқий Хуросондан Амударёнинг ўрта оқими атрофлари ва Қоракўл воҳасига (Бухоронинг ғарбида) кўчиб келишган. 20-а. да туркман, озарбайжон, ўзбек халқлари таркибига кирган. 1920 й. да Ўзбекистонда (Қоракўл тумани ва Бухоро атрофларида) 1460, 1924 й. да Туркманистонда 10,5 минг Б. рўйхатга олинган.