БАЙКАЛ

БАЙКАЛ (туркийча Бойкўл) – Шарқий Сибирнинг жан. даги чучук сувли кўл. 456 м баландликда жойлашган, тоғлар билан ўралган. Майд. 31,5 минг км2. Уз. 636 км, ўртача эни 48 км. Байкал дунёдаги энг чуқур (1620 м гача) кўл. Тектоник жараёнлар натижасида вужудга келган. Байкалга 336 дарё (шу жумладан Селенга, Баргузин, Юқори Ангара ва б.) қуйилади, Ангара дарёси оқиб чиқади. Кўлда 27 орол бор. Янв. да музлаб, майда муздан бўшайди. Байкалда қарийб 1800 тур флора ва фауна учрайди. Балиқ овланади. Кема қатнайди, ёғоч ташилади. Байкал соҳилида Слюдянка, Байкальск ш лари жойлашган. Листвянка шаҳарчасида Россия ФА Сибирь бўлимининг Лимнология ин-ти бор. Селенга дарёсининг қуйи оқими Рашидуддин (1247 —1318) асарида Баркўжин ёки Баркўжин-тўкум дейилган.