БАЙКАЛ ТИЗМАСИ

БАЙКАЛ ТИЗМАСИ — Байкал кўлининг шим.-ғарбий соҳилидаги тоғ тизмаси. Уз. қарийб 300 км, энг баланд нуқтаси 2572 м (Черский тоғи). Байкал тизмаси қадимги кристалли жинслардан таркиб топган. Байкал тизмасининг ғарбий ён бағри (1200 — 1400 м гача) ТИЛОҒОЧ тайгаси б-н, шарқий ён бағри сийрак ўрмон б-н, 1000 — 1600 м баландликкача ўрмонли дашт, қарағай ва тилоғоч ўрмонлари билан қопланган. Ўрмонлардан юқорида лакана буталар, сўнгра қурумлар бошланади.