БАЙКАЛ-АМУР МАГИСТРАЛИ, БАМ

БАЙКАЛ-АМУР МАГИСТРАЛИ, БАМ — Шарқий Сибирь ва Узок. Шаркдаги т. й. ; Россияни Тинч океан б-н боғлайдиган 2-магистраль т. й. (биринчиси Транссибирь магистрали). Умумий уз. 4300 км, Тайшетдан Советская Гавань аҳоли пунктигача давом этади. БАМнинг Усть-Кут (Лена дарёси бўйида) — Комсомолск-Амур қисми (3105 км; 1974 й. қурилиши бошланиб, 1984 й. да поездлар қатнови йўлга қўйилган) 1989 й. фойдаланишга топширилган. БАМнинг Тайшет — УстьКут ва Комсомолск-Амур — Советская Гавань қисмлари 40-й. лар охири — 50-й. лар бошида қурилган; БАМ — Тинда, Известковая — Урал ва Волочаевка — Комсомолск т. й. линиялари орқали Транссибирь т. й. билан туташади. 1981 й. да Байкал-Амур т. й. (бошқарма) ташкил этилган.