БАЙИР

БАЙИР, Бойир — қумли чўлларда шамол таъсирида пайдо бўлган ботиқ жойлар. Байирда кичик чуқурликлар билан бирга қатор қум тепалари ҳам бўлади. Қримда, Туркманистонда тоғ олди баландликлари Байир деб юритилади. Устюрт ва Манқишлоқда усти ясси тепа, қирлар ҳам Байир дейилади.