БАЙЕР

«БАЙЕР» — Германиядаги кимё компанияси, 1863 й. да ташкил топган. 1992 й. гача Германиянинг «И. Г. Фарбениндустри» кимё концерни таркибига кирган. Ўғитлар, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик дориланадиган препаратлар ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради, агрокимёвий хизмат кўрсатади. Жаҳондаги 150 дан ортиқ мамлакатлар б-н ҳамкорлик қилади. 1992 й. дан Ўзбекистонда ваколатхонаси очилган. Айланма капитали 48,6 млрд. марка, 141 минг ишчи-хизматчи ишлайди (1997).