БАЙДАРА ВОДИЙСИ

БАЙДАРА ВОДИЙСИ — Қрим я. о. нинг жан.-ғарбидаги сойлик. Севастополдан жан.-шарқда. Уз. 16 км, эни 8 км гача. Сойликда деҳқончилик қилинади, боғ, токзорлар барпо этилган, ён бағрида дарахт ва буталар ўсади. Ялта—Севастополь шоссе йўли Байдара водийсидан (Байдара Дарвозаси довони орқали) ўтади. Туризм ривожланган.