БАЙБАК

БАЙБАК, чўл суғури (Marmota bobac) — суғурлар уруғига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Тйинсимонлар оиласига киради. Танасининг уз. 60 см гача, думи 15 см гача, оғирлиги 6,5 кг гача. Россия, Украина ва Шим. Қозоғистон чўлларида тарқалган. Тупроқда қазилган инларида оила бўлиб яшайди. Эрталаб ва кечқурун фаол ҳаёт кечиради. Қишда 6 ой уйқуга кетади. Сони камайиб кетганлиги туфайли муҳофаза қилинади.