БАЯ-МАРЕ

БАЯ-МАРЕ — Руминия шим. даги шаҳар, Марамуреш жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 150 минг киши (1989). Кончилик саноати рни маркази. Рангли металлургия (мис, олтин, кумуш, қўрғошин) саноати ривожланган. Киме, мебель и. ч., тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳар 1329 й. дан маълум. Меъморий ёдгорликлардан Штефан минораси (15-а.) ва б. сақланган.