БАХИЕВ

БАХИЕВ Амин (1937.15.5, Қоракалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани) — геоботаник, эколог олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Биол. фанлари дри (1981), Қорақалпоғистон давлат пед. ин-тини тугатган (1961). Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиали ботаника секторининг мудири (1972 — 83), филиал Президиуми раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1984 й. дан), айни вақтда геоботаника лаб. мудири, Табиий фанлар комплекс институти директори (1991 й. дан). Б. Амударёнинг қуйи қисмидаги ўсимликлар қопламини ўрганган ва ҳамкорликца геоботаник хариталар тузиш усулларини иш-лаб чиққан (шу асосда «Амударё қуйи қисмининг ҳозирги ўсимликлар қоплами» номли харита тузилган). Илмий фаолияти Орол денгизи атрофидаги ўсимликлар қопламини саклаб қолиш ҳамда денгизнинг қуриши б-н боғлиқ муаммоларни бартараф этишга бағишланган.