БАХ

БАХ (Bach) Иоганн Себастьян (1685.21.3, Эйзенах – 1750.28.7, Лейпциг) — буюк немис композитори, маш-ҳур орган ижрочиси, барокко даври ҳамда полифония услубининг йирик намояндаси. Бах ижодида олдинги давр мусиқа жанр йўналишлари (шу жум-ладан, хор поли-фонияси, протестант хорали, орган мусиқаси, итальян операси, клавесин ва клавир мусиқаси) умум-лаштирилиб, ўз бадиий якунини топган. Бах мусиқасида полифония йуналишлари билан гомофония тизимлари узаро қоришиб ягона услуб вужудга келтирган. Бах меросига мингдан зиёд асарлар киради, улар асосан орган мусиқаси, клавир, скрипка ва б. чолғулар учун асарлар ҳамда вокал, вокалдраматик жанрлари ва б. Б. ижодида орган муҳим ўрин тутади. У органнинг янги имкониятларини очиб берди, орган прелюдияси, фантазия, токката каби жанрларини фуга билан бирлаштирди. Орган учун ёзилган «Прелюдия ва фуга c-moll», «Фантазия C-dur», «Токката ва фуга», «Пассакалья» ва б. асарлари жаҳон мусикаси хазинасидан ўрин олган. Бах биринчи бўлиб клавир учун концерт асарларини яратиб, янги услуб кашф этди (сюиталар, «Хроматик фантазия ва фуга», «Итальянка концерт» ва б.). Клавир мусиқаси соҳасида янги «тенг товушқаторли» тизимнинг афзалликларини «Яхши темперациялашган клавир» тўплами мисолида намойиш килди. Вокал, вокал-драматик мусиқа жанрларида Бахнинг 300 га яқин диний кантата, хорал ва ораториялари («Иоанн бўйича эҳтирослар», «Матвей бўйича эҳтирослар», «H-moll катта мессаси», «Магни-фикат» ва б.) алоҳида ўрин тутади. Буларнинг мавзулари инжил китобидан олинган бўлиб, мазмунида инсонийлик, ҳаётдан завқланиш, юксак гўзалликка ин-тилиш, шоду хуррамлик б-н дард-алам ҳиссиётлари ўз аксини топган.

Ад.: Швейцер А., И. С. Бах, М., 1964; Друскин М., Пассивнў И. С. Баха, Л., 1972.