БАРТОЛИНИТ

БАРТОЛИНИТ — қин (дилоқ) даҳлизидаги катта Бартолин безларининг яллиғланиши. Касаллик қўзғатувчи микроблар: гонококк, стрептококк, стафилококкларнинг без йўлларига кириши сабаб бўлади. Гонококклар қўзғатган Бартолинит (сўзак Б. и)да кўпинча без йўлларининг ҳар икки томон и яллиғланади. Уз вақтида даво қилинмаса, без йўлининг яллиғланиб бўртиши натижасида тешиги беркилиб, йиринг тўпланади, яъни Бартолин безининг абсцесси пайдо бўлади, бунда қаттиқ оғриқ сезилади, ҳарорат кўтарилади, баъзан товуқ тухумидек шиш пайдо бўлади. Абсцесс ўз-ўзидан ёрилиши ҳам мумкин, бунда оғриқ йўқолиб, ҳарорат нормаллашади, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг ёрилган жой беркилиб, абсцесс яна қайтарилиши ва оқма ҳосил бўлиши мумкин. Шунинг учун қин дағлизи соҳасида деярли оғриқсиз кичик бўртма (дўмбоқча) пайдо бўлиши билан шифокорга кўриниш лозим. Акс ҳолда касаллик оғир асоратларга олиб келиши мумкин.