БАРОТТЕПА

БАРОТТЕПА — қишлоқ харобаси (мил. ав. 2 — 1 — мил. 6—8-а. лар). Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида, Сурхон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Айлана (80×90 м) тархли тепа. Бал. 12 м. Кушон подшолиги даврида обод бўлган. Терракота ҳайкалчалар, муҳр, сопол идишлар, чарх, жез ойна, шиша тумор, кушонлар ва сосонийлар тангалари топилган.