БАРОМЕТРИК ФОРМУЛА

БАРОМЕТРИК ФОРМУЛА — оғирлик кучи майдонидаги газ (атмосфера) босимининг баландликка қараб ўзгаришини ифодалайдиган формула. Ҳамма баландликларда т-ра бирдай ҳисобланганда (изотермик ҳол): бунда: р — газ босими, ц — газнинг молекуляр оғирлиги, R — газ доимийси, g — оғирлик кучи тезланиши, Т — мутлоқ т-ра. Барометрик формула баландлик ортиб борган сари газ (атмосфера) босимининг камайиб боришини кўрсатади. Баландлик катта бўлса, т-рани ўзгармас деб белгилайди. Атмосферанинг айрим қатламларида т-ра А баландликка қараб чизиқли ўзгаради.

Самолёт қандай баландликда учаётганини кўрсатувчи асбоб — альтиметрнинг ишлаш тарзи атмосфера босимининг баландликка қараб ўзгариб боришига асосланган.