БАРИТОН

БАРИТОН (итал. baritono, юн. barus — вазмин, паст; ton — товуш) — 1) эркак хонандалар овозининг бир тури, баландлиги жиҳатидан бас билан тенор оралиғида. Диапазони катта октавадаги ляси билан биринчи октавадаги соль ўртасида. Лирик ва драматик турларга бўлинади. Ўзбек хонандаларидан М. Қориёқубов, Н. Ҳошимов, С. Беньяминов, чет эл хонандаларидан Д. Фишердискау, М. Маго-Масв, Г. Отс, Д. Хворостовскийлар Баритон овозлари билан машҳур; 2) торликамонли мусиқа асбоби (18 – а.). Унда 6 — 7 асосий ва 7 — 20 резонанс (акс садо) берувчи торлар бўлган; 3) мундштукли пуфлама мусиқа асбоби, трубадан бир октава паст товуш беради. Пуфлама созлар (асосан, ҳарбий) оркестрларида қўлланилади.