БАРГХЎРЛАР

БАРГХЎРЛАР, баргхўр қўнғизлар (Chrysomelidae) — қўнғизлар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Уз. 1 мм дан 35 мм гача, мўйловлари калта, ранги ялтироқ. Қуртлари узунчоқ, эркин яшовчи, оёқлари яхши тараққий этган. Баргхўрлар ўсимликларга катта зиён келтиради. Қўнғиз ва қуртлари ўсимлик баргини кемириб озиқланади. 50 мингдан кўпроқ тури мавжуд. Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатларида 2000 га, Ўзбекистонда 240 га яқин тури тарқалган. Колорадо қўнғизи (Zeptinotarsa desem lineata) картошкага, терак баргхўри (Agelestica alni) теракка, қизилкўкрак пьявинза (Ouloma melanopus) ғалла экинларига катта зиён етказади. Қарши кураш чоралари хлорорганик ва фосфорорганик бирикмаларни пуркашдан иборат.